ТОШКЕНТ, 17 июл - Sputnik. Ҳафта ичида Россия чегараларида 32та разведкачи-самолётлар разведкага оид ишларни олиб бордилар. Бу ҳақда Россия Қуролли кучларига қарашли "Красная звезда" нашрида эълон қилинган инфографикада келтирилган.
Бундан ташқари, Россия чегараларида ўтган ҳафта ичида тўртта дрон қурилмаси разведка олиб борган.
Материалда айтилишича, охирги ҳафтада Россия Ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа кучлари қирувчилари чегара бузилишига йўл қўймаслик учун тўрт маротаба ҳавога кўтарилган.
Россия ҳаво ҳудудида чегара бузилишига йўл қўйилмаган.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтада Россия қирувчи самолётлари Баренцев ва Қора денгиз устидан учиб ўтиб, Россия чегаралари томон йўл олаётган Норвегия ва АҚШ ҳаво кемаларини кузатиб қўйган эди.
Баренцев денгизи устида Норвегия ҲҲКга қарашли Р-3С "Орион" самолёти разведка фаолиятини олиб борган бўлса, Қора денгиз устидан учган разведка самолётлари бу АҚШ ҲДКнинг Р-8А "Посейдон"и, АҚШ ҲҲКга қарашли RС-135 самолёти ва ҲҲКнинг MQ-9А "Рипер" дрони бўлган.