ЕОИИнинг муҳим иқтисодий кўрсатгичлари

Oбуна бўлиш
Россия, Беларус, Қирғизистон, Қозоғистон, Арманистон ва Молдова иштирокида бўлиб ўтадиган ЕОИИ бош вазирлари саммити COVID-19 пандемияси бошланганидан сўнг биринчи йирик учрашув бўлади.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи 2015 йилда ташкил қилинган бўлиб, айни дамда унга 5та давлат киради: Россия, Беларус, Қирғизистон, Қозоғистон ва Арманистон. Шунингдек, Молдова кузатувчи мақомида иштирок этади. Яқин орада Ўзбекистон ҳам ушбу Иттифоққа кузатувчи мақомида қўшилиши режалаштирилган.  

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил бошида эълон қилинган экспертлар хулосаси ва Парламент муҳокамасидан сўнг Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи мақомида қўшилишга қарор қилган эди. 

Кейинги интерграция қай даражада бўлишини Тошкент ўзи иқтисодий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилади. Ундан ташқари, аъзо бўлиш учун миллий стандандартларни ЕОИИ стандартларига мос равишга келтириш керак. Бунинг учун албатта вақт керак бўлади. 

Янгиликлар лентаси
0