АҚШ Афғонистондаги 5та ҳарбий базасини ёпди

Oбуна бўлиш
АҚШ Афғонистоннинг Гилменд, Урузган, Пактика ва Лагман вилоятлари ҳудудидаги 5та ҳарбий базасини ёпди.

ТОШКЕНТ, 16 июл - Sputnik. АҚШ Афғонистоннинг Гилменд, Урузган, Пактика ва Лагман вилоятлари ҳудудидаги 5та ҳарбий базасини ёпди, деб хабар қилмоқда Tolo news телеканали.

Ушбу амалиёт Вашингтон ва "Толибон" ҳаракати орасида эришилган тинчлик шартномасидан сўнг амалга оширилди.

"АҚШ "Толибон" билан эришилган келишувнинг биринчи қисмини бажарди. Қўшинлар сони қисқартирилди ва улар 5та ҳарбий базани тарк этишди. НАТО қўшнлари ҳам тегишли нисбатда қисқартирилди", - деди АҚШнинг Афғонистон бўйича расмий вакили Залмай Халилзад. 

Айни дамда НАТОнинг Афғонистондаги "Қатъий ёрдам" миссиясида 12 минг аскар иштирок этмоқда. Улардан 8600 нафари АҚШ қўшнларидир.

Тинчлик шартномаси АҚШ рамийлари ва Толибон раҳбарияти томонидан Доха шаҳрида 28 феврал куни имзоланган эди. келишувга кўра, Афғонистон расмий ҳукумати қамоқхоналардан 5 мингга яқин Толибон вакилларини озод қилиши, "Толибон" эса мингга яқин асирларни қўйиб юбориши керак эди. 

Ушбу шартномалар ҳозирча қисман бажарилмоқда. Афғонистон ичида эса турли радикал гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган зўравонликлар камайгани йўқ, дейилган хабарда. 

 

Янгиликлар лентаси
0