Эрон коронавируснинг иккинчи тўлқинидан ҳам ўта олади - Ҳасан Руҳоний

© AFP 2023 / Banaras KhanВрач проверяет температуру тела человека в городе Тафтан на пакистано-иранской границе
Врач проверяет температуру тела человека в городе Тафтан на пакистано-иранской границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрон президенти коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини бошланганини эълон қилди ва Республика бундан ўтиб кета олишига ишонч билдирди.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Эрон коронавируснинг май ойида бошланган иккинчи тўлқинидан ўтиб кета олади, деди президент Ҳасан Руҳоний ҳукумат йиғилишида. РИА Новости хабарига асосан.

Унинг сўзларига кўра, май ойининг ўрталарида бошланган иккинчи тўлқин мамлакатнинг жанубий вилоятларига таъсир қилди. Биринчи тўлқин эса, мамлакатнинг шимолий ва марказий қисмларига таъсир қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда 262 мингдан ортиқ коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган, 225 мингдан ортиқ одам даво топган ва 13,2 минг киши вафот этган.

Аввалроқ Sputnik радиоси Эрон коронавирус қурбонлари сони бўйича рекордни эълон қилганини хабар қилганди.

Янгиликлар лентаси
0