ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Беларуснинг бир нечта шаҳарларда намойишлар вақтида юздан ортиқ намойишчи қўлга олинди, деб хабар қилди РИА Новости.
ОМОН ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар акс этган лавҳа RT Telegram-каналида берилди. Шунингдек, қўлга олинганлар орасида ОАВ ходимлари ҳам бор.
Белгазпромбанк собиқ раҳбари Виктор Бабарикони сайловда иштирок этиш рад этилгани туфайли Минск, Гомель ва Брестда намойишлар ўтказилмоқда. Пойтахтда намойишчилар Немига кўчасини эгаллаб олишди.
Беларусда 9 август куни президент сайловлари ўтказилади.