ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Арманистон-Озарбайжон чегарасида ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга ва вазиятни барқарорлаштиришга чақирмоқда. Бу ҳақда бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди
“Бош котиб ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақиради ҳамда барча иштирок этувчи томонлардан вазиятни юмшатишга оид чоралар кўришни илтимос қилади”, - дейилади Дюжаррик баёнотида.
Унинг сўзларига кўра, бош котиб, шунингдек, уларни фитнали саволлардан ўзини тийиб туришга чақирган.
Дюжаррикнинг таъкидлашича, бош котиб Арманистон-Озарбайжон чегарасида отишмалар, шу жумладан, оғир қуролдан фойдаланганлик ҳақида хабарлардан қаттиқ хавотирда.
Шунингдек, у, Гутерриш бугун ЕХҲТ Минск гуруҳининг ҳамраислари томонидан берилган баёнотни эътиборга олганини таъкидлади. Дюжаррикнинг сўзларига кўра, БМТ бош котиби ҳамраисларнинг ушбу хавфли вазиятни ҳал қилиш ва узоқ вақтдан бери давом этаётган Тоғли Қорабоғ можаросини тинч йўл билан ҳал этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.
Якшанба куни Озарбайжон ва Арманистон чегарасида –Грузия ва мос равишда Тавуш вилояти билан чегарадош Товуз туманида - тан олинмаган, вазияти тинч турган Тоғли Қорабоғдан бир неча юз километр нарида ҳарбий тўқнашувлар рўй берди. Отишма жойида Мовсес қишлоғи яқинида ҳарбий постлар жойлашган.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги ўз позицияларини Арманистон ҳарбийлари томонидан ўққа тутилганини маълум қилди. Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон ҳарбийлари артиллерия ёрдамида арман таянч пунктини эгаллаб олишга ҳаракат қилганликларини маълум қилди. Боку маълумотига кўра, тўрт нафар озарбайжон аскари ҳалок бўлган. Арман томонининг таъкидлашича, икки полициячи ва уч ҳарбий яраланган ва бир неча ҳарбий ҳалок бўлган. Отишма душанба куни давом этди, хусусан, Ереван, Боку Арманистон ҳудудини 15-20 минут оралиқ билан ўққа тутаётганини маълум қилди. Озарбайжон ва Арманистон ўққа тутиш айбини бир-бирларига ағдармоқда. Россия ТИВ Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги вазиятдан хавотирдалигини ва вазиятни барқарорлаштиришда томонларга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.