Эксперт Туркиянинг Айя София мақоми ҳақидаги қарорига изоҳ берди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишСобор Святой Софии в Стамбуле
Собор Святой Софии в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия ҳукумати мамлакатни иқтисодий муаммолар фонида кенг оммани бирлаштириш учун Истамбулдаги Авлиё София (Айя-София) соборининг мақомини ўзгартиришга қарор қилди - Асламбек Мозлоев.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Туркия ҳукумати мамлакатни иқтисодий муаммолар фонида кенг оммани бирлаштириш учун Истамбулдаги Авлиё София (Айя-София) соборининг мақомини ўзгартиришга қарор қилди, дейди Россия ТИВ Дипломатик академиясининг Шарқ тиллари кафедраси мудири Асламбек Мозлоев.

Президент Турецкой Республики Реджеп Тайип Эрдоган  - Sputnik Ўзбекистон
Мутлақо қизиқмас. Эрдоған Айя София тақдири учун қайғураётганларга жавоб қайтарди

10 июл куни 1934 йилдаги Туркия Олий маъмурий судининг Айя-Софияни музейга айлантириш тўғрисидаги қарорини бекор қилди. Шундан сўнг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған дарҳол соборни масжидга айлантириш ва у ерда исломий ибодатларни бошлаш тўғрисида фармон имзолаганини эълон қилди. Ибодатлар 24 июлдан бошланади.

Эрдоған 13 июл куни телефон орқали Россия президенти Владимир Путин билан суҳбат чоғида Ая-Софиянинг мақоми тўғрисидаги қарорга изоҳ бериб, ушбу маданий ёдгорликка кириш ҳар ким учун очиқлиги ва христиан қадамжолари бутлиги кафолатланишини таъкидлади.

“Эътиборни мамлакатнинг ички сиёсий ҳаётида содир бўлаётган ҳодисаларга ва Эрдоғаннинг бу дастакка мурожаат қилишига нима мажбур қилганига қаратишимиз керак ... Мен эътиборни мамлакатнинг ички ҳолатининг иқтисодий қисмига қаратмоқчиман. Иқтисодий қийинчиликлар кўчаймоқда. Бу йил Туркия 170 миллиард доллар ташқи қарзни тўлаши керак, бу маблағларни қаердан олиш мумкинлиги номаълум. Бундан ташқари, мамлакатда жиддий ишсизлик мавжуд бўлиб, расмий маълумотларга кўра, у 17 фоиздан ошди”, - деди Мозлоев “Россия сегодня” ҲААда бўлиб ўтган давра суҳбати давомида.

Унинг фикрича, мамлакатдаги иқтисодий вазият Эрдоған ҳукуматига босим ўтказаётган жиддий омилдир.

“Вазият ҳукмрон ҳокимият атрофида кўплаб одамларнинг бирлашишини талаб қилади. Қандай тезкор ҳаракат билан ўзига нисбатан хайрихоҳликни ўйғотиш мумкин? Биз ҳаммамиз биламизки, диний онг энг қадимий онгдир. Ва шу омилдан фойдаланиб, кейинги воқеалар ортида яширинган нарсаларни қўзғатиш мумкин”, - деб ҳисоблайди Мозлоев.

Сиёсатшуноснинг таъкидлашича, бу муаммолар мажмуи ва Эрдоғаннинг янги усмонийлик (неосманизм) сиёсий фалсафасига маълум бир пойдевор қуриш истаги, уни ўз эътиборини ушбу дастакка қаратишга ундади.

Янгиликлар лентаси
0