ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги пойтахтдаги коронавирусга тест топшириш мумкин бўлган марказлари ҳақида маълумот берди.
Рўйхатда 10 та санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг манзили ва телефон рақами келтирилган.
© Пресс-служба Министерства здравоохранения УзбекистанаГде в Ташкенте можно сдать анализ на коронавирус — список госучреждений
Где в Ташкенте можно сдать анализ на коронавирус — список госучреждений
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 24 июндан бошлаб пуллик асосда нодавлат тиббиёт муассасаларида таҳлил топширишга яна рухсат берилди. Нархни нодавлат тиббиёт ташкилоти мустақил белгилайди. Лаборатор таҳлил учун намуна (суртмалар) нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўзида, шу билан биргаликда, сўровга кўра, мурожаат қилувчининг ташкилотида, фуқароларнинг яшаш манзилида ҳамда махсус автотранспортларда олиниши мумкин.