Инсоният учун 2020 йил оғир келди. COVID-19 пандемияси бутун дунё учун кутилмаган ҳодиса бўлди. Коронавирусга чалинганлар сони деярли барча мамлакатларда кескин ўса бошлади, бир вақтининг ўзида дори-дармон, тиббий буюмлар, сунъий нафас олиш аппаратлари танқислиги бошланди. Пандемиянинг илк кунларида эса шахсий ҳимоя воситаларига талаб кескин ошди.
Ана шундай оғир шароитда Ўзбекистон ўзининг яқин қўшниларга ва ҳамкорларига биринчилардан бўлиб ёрдам қўлини чўзди. Инсонпарварлик ёрдами эпидемия дастлаб авж олган Хитойга, кейин Россияга жўнатилди. Шунингдек Эрон, Руминя, Тожикистон ва Қирғизистонга ҳам юборилди.Қозоғистонда эпидемия авж олган сўнгги кунларда эса ушбу қўшни республикага ҳам 2 млн дона ҳимоя ниқоблари ва қўлқоплар етказиб берилди.
Пандемия шароитида Ўзбекистон кимга ва қанча ёрдам бергани ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг.