КХШТ ҳудудидаги Ғарб биолабораторияларини тезкорлик билан йўқотиш керак

© Sputnik / Табылды КадырбековДмитрий Беляков
Дмитрий Беляков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Собиқ СССР ҳудудидаги Ғарб биолабораториялари – бу рақиб чегараси яқинида жойлаштирилган оммавий қирғин қуролидир.

Белоруссиялик сиёсатчи, халқаро муносабатлар буйича мутахассис Дмитрий Беляков Ғарб мамлакатлари нима мақсадда собиқ СССР ҳуудида биолабораториялар жойлаштираётганига изоҳ берди.

Мутахассис фикрига кўра, бошқа мамлакат ҳудудида жойлаштирилган биологик лабораториялар – бу рақиб чегарасига яқин масофада жойлаштирилган оммавий қирғин қуролидир. Буни яхши тушуниш керак, - дейди Беляков.

КХШТ ҳудудида биолабараториялар мавжудлигига, Ғарб ҳамжамияти, биринчи навбатда англо-саксларнинг ахлоқий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда,  жуда жиддий муносабатда бўлиш керак. Британия, АҚШ ва Канада бошқа миллатлар фаровонлигини ўзига мақсад қилиб қўймайди: бутун дунё тарихи бунга мисол”, - деди мутахассис.

Беляков айтишига қараганда, ушбу биолабораториялар биринчи навбатда ўзлари жойлашган ҳудуд учун хавфли. Чунки бирор авария оқибатида юқори патогенли вируслар ташқарига чиқиб кетса, биринчи навбатда уларнинг таъсирини ушбу мамлакатлар ва уларнинг қўшнилари ҳис қилади.  

Хитой бу борада 2013 йилдан бошлаб Британия талабларига зид равишда ўзининг мустақил сиёсатини олиб бора бошлади. Бунинг оқибатида Ғарб мамлакатлари унга нисбатан иқтисодий санкциялар киритди.

Беляков мулоҳазасини тўлиқ Sputnik аудиоподкастида тингланг. 

Политолог: биолабораторий Запада не должно быть на территории стран ОДКБ
Янгиликлар лентаси
0