Ўзбекистон ва АҚШ инвестициялар борасида ҳамкорликни чуқурлаштиради

© Sputnik / Рамиз БахтияровМинистр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардор Умурзаков
Министр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардор Умурзаков  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва АҚШ инвестициялар соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнот имзолади.

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Ўзбекистон ва АҚШ инвестициялар ва инфратузилмавий ривожланиш соҳасидаги соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнот имзолади. Бу ҳақида Инвестициялар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишига кўра 29 июн – 1 июл кунлари Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Адам Бойлер ва АҚШнинг Афғонистонда миллий ярашув жараёни бўйича махсус вакили Залмай Халилзадни Ўзбекистонга ташриф буюришган.

Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Толиблар Қобул билан муросага тайёр, дея баёнот қилди АҚШ махсус вакили

Бўлиб ўтган учрашувда, янги иш ўринлари яратиш, аҳолига инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланишга, шунингдек, муқобил энергия манбаларини кенг жорий этишга қаратилган хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус дастурларни амалга оширишдан манфаатдорлигини тасдиқладилар.

Томонлар DFC маблағлари жалб қилинган ҳолда давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида энергетика, транспорт, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида Ўзбекистонда стратегик инфратузилмавий лойиҳаларни аниқлаш ва амалга ошириш мақсадида мунтазам равишда биргаликда фаолият олиб боришга келишдилар.

Бундан ташқари, аёлларнинг иқтисодиётда ҳар томонлама ва эркин иштирок этишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга инвестиция киритиш муҳимлигини таъкидланди.

Шу билан бирга, учрашувда Афғонистон ва Марказий Осиё ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт ва энергетика алоқаларини кенгайтириш ҳаракатларни қўллаб-қувватлашда ҳамфикрлик билдирилди.

Ташриф давомида Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон билан биргаликда минтақавий жамғармани ташкил этиш бўйича келгусида муҳокамаларни ўтказишга келишиб олинди. Қўшма Штатлари ҳар бир давлат томонидан эълон қилинган капиталнинг хусусий сектор инвестицияларини қўллаб-қувватлаш мақсадларига мувофиқлигини ўрганади.

DFC - (U.S. International Development Finance Corporation) - АҚШ ҳукуматининг мустақил агентлиги бўлиб у хусусий секторга киритилаётган АҚШ хорижий сармояларини мувофиқлаштириш билан шуғулланади. Агентлик ҳозирги мавжуд OPIC, DCA, DFC ва USAID ташкилотларига қўшимча равишда уларга нисбатан 2 баравар кўп (60 миллиард $) молиявий имкониятларга эга. DFC - 2019 йилнинг 20 декабрида ташкил қилинган. 

Янгиликлар лентаси
0