Жаҳон паспортлари рейтингида Ўзбекистоннинг ўрни маълум бўлди

© Sputnik / Валерий МельниковПаспорт гражданина Узбекистана
Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Япония ушбу рейтинг етакчиси (191 та давлат) бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон фуқаролари эса 57 та давлатга визасиз ташриф буюриши мумкин.

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Henley & Partners компанияси дунё паспортлари рейтингини тузди.

Рейтингда Ўзбекистон 86-поғонада жойлашган. Республика аҳолиси 57 та давлатга визасиз ташриф буюриши мумкин.

Япония ушбу рейтинг етакчиси бўлиб қолмоқда. Мамлакат фуқаролари визасиз (ёки ташриф буюрган вақтда виза олиш) дунёнинг 191 мамлакатига (ўтган йилга нисбатан +2 та мамлакат) сафар қилишлари мумкин.

Ортидан Сингапур (190 та мамлакат) ва Германия (189 та йўналиш) жойлашган.

Рейтингнинг пастки қисмида ҳануз Афғонистон, Ироқ ва Сурия каби давлатлар жойлашган.

“CОVID-19 пандемияси туфайли чегараларнинг глобал ёпилиши рейтинг кўрсаткичларига таъсир қилмади, чунки мавжуд чекловлар давлатлар ўртасида визасиз ҳаракатланиш тўғрисидаги расмий келишувлар билан боғлиқ эмас”, - дейилади ҳисоботда.

Бироқ, пандемия вақтинча рейтингда баъзи мамлакатларнинг позицияларига ўзгартиришлар киритди.

Масалан, АҚШ америкаликлар учун 185 мамлакатга визасиз саёҳат қилиш имконияти бўйича 7- ўринда туради.

Виза в паспорте - Sputnik Ўзбекистон
Япония дипломатлари учун 90 кунлик визасиз режим ишга тушди

Аммо, ҳозирги пайтда бу фақат расмиятчиликдир, чунки ҳозирда АҚШ фуқароларининг ЕИга киришига тақиқ мавжуд.

Демак, америкаликлар вақтинча Европанинг 27 мамлакатига ташриф буюриш имкониятидан маҳрум бўлишди, бу эса Америка паспортининг қийматини пасайтирди ва уни Мексика билан ёнма-ён 26-ўринга қўйди.

“Кўриб турганимиздек, пандемиянинг ҳаракат эркинлигига таъсири аввал кутилганидан кўра анча радикал ва давомли бўлди”, - дейди Henley & Partners компаниялар гуруҳи раҳбари Кристиан Келин.

Унинг сўзларига кўра, яқин келажакда ҳаракатчанлик нуқтаи назаридан паспортларнинг янги глобал иерархияси шаклланади. Бу пандемия билан самарали курашган давлатлар рейтингни бошқаришини англатади.

Янгиликлар лентаси
0