ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. “Қамчиқ” довонида юк машинаси жарликка қулаши оқибатида икки киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси 08 июль куни соат 07:30 да Поп тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Ош” автомобиль йўлнинг 223 километрида бўлган. Цемент юкланган “Isuzu” машинаси ҳайдовчиси 28 ёшли Ж.Ж. “Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган. Сўнгра йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, жарликка ағдарилиб кетган.
Оқибатда автомашина ҳайдовчиси Ж.Ж. ва йўловчиси 23 ёшли Ш.Ж.лар тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.