https://sputniknews.uz/20200709/Koronavirus-zbekistonga-15-martdan-oldin-kirib-kelgan-blishi-mumkin--Otabekov-14503582.html
Коронавирус Ўзбекистонга 15 мартдан олдин кириб келган бўлиши мумкин – Отабеков
Коронавирус Ўзбекистонга 15 мартдан олдин кириб келган бўлиши мумкин – Отабеков
Sputnik Ўзбекистон
Санитария-эпидемиологик назорат инспекцияси бош инспектори коронавирус мамлакатга 15 мартдан аввал ҳам кириб келган бўлиши мумкинлигини инкор этмади 09.07.2020, Sputnik Ўзбекистон
2020-07-09T13:02+0500
2020-07-09T13:02+0500
2021-04-01T16:45+0500
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1372/43/13724349_0:24:1000:587_1920x0_80_0_0_12b4d6b0aa93b3ac9c0ba2397c898afb.jpg
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2020
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1372/43/13724349_0:0:1000:751_1920x0_80_0_0_b8960ebf0488a4157b994a927c9339ad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, covid-19 умумжаҳон пандемияси
ўзбекистон, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Коронавирус Ўзбекистонга 15 мартдан олдин кириб келган бўлиши мумкин – Отабеков
13:02 09.07.2020 (янгиланди: 16:45 01.04.2021) Санитария-эпидемиологик назорат инспекцияси бош инспектори коронавирус мамлакатга 15 мартдан аввал ҳам кириб келган бўлиши мумкинлигини инкор этмади
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Коронавирус Ўзбекистонга 15 мартдан олдин кириб келган бўлиши ҳам мумкинлиги истисно қилинмади. Бу ҳақда санитария-эпидемиологик назорат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.
“Бир жиҳатга эътибор берайлик. Ўзбекистон ҳудудида биринчи бемор 2020 йилда 15 март куни қайд этилди. Бироқ касаллик мамлакатимизга ундан аввал ҳам кириб келган бўлиши мумкинлигини инкор этмаймиз. Биз биринчи аниқлаган беморимиздан сарҳисобни бошладик. Шундан кейин статистик рақамлар шаклланди”, — деди Отабеков АОКАдаги Республика махсус комиссиясининг карантин чораларини кучайтириш борасидаги қарори юзасидан брифингда.
Ўзбекистонда 15 март куни коронавирус Франциядан қайтган фуқарода расман қайд этилган эди. Шундан буён 11 259 та касалланиш ҳолати аниқланган. Беморларнинг 7 060 нафари тузалиб кетган. Қурбонлар сони эса 47 нафарга етган.