ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Россия хорижий давлатларга 600 донадан зиёд сунъий нафас олдириш (СНО) аппаратини етказиб берди. Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров маълум қилди.
“600 донадан зиёд сунъий нафас олдириш (СНО) аппаратлари аллақачон Ўзбекистон, Сербия, Италия ва Беларусга юклаб жўнатилган”, - деди Мантуров Федерация кенгашидаги ҳукумат соати давомида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Шунингдек, у АҚШга ҳароратни ўлчайдиган терминал сотиш бўйича шартнома имзоланганини маълум қилган.