Маълумки, 2020 йилнинг 17 апрел куни "Хумо" хоккей клуби Олий лигада бир йил танаффус эълон қилган эди. Ўтган вақт ичида жамоа сафидаги легионер хоккейчилар ўзларига бошқа жамоалар топишга улгуришди.
Хусусан, Артём Воронин ва Павел Синявский Ханти-Мансийскдаги "Югра" жамоаси билан, дарвозабон Роман Смирягин, ҳимоячилар Арсений Ерохин ва Надир Ислямовлар - Тольяттининг "Лада" жамоаси билан шартнома имзолашди.
Шунингдек Константин Гавриленко ва Глеб Летов, Артём Попитич, Дмитрий Мехоношинлар эса Уралдаги энг таниқли клублардан бири - "Молот - Прикамья" клуби билан шартнома имзолашди. Павел Новожилов ва Антон Богацкийлар эса Тамбов хоккей жамоаси билан шартномалар имзолашди.
"Хумо" собиқ юлдузлари қайси жамоаларга ўтгани ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг.