Ўзбекистонда коронавирус: 7 июль асосий хабарлари

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишСотрудница в лаборатории по анализу ДНК
Сотрудница в лаборатории по анализу ДНК - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 6 584 нафарга етди. Айни пайтда 3 858 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Карантин в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Жиззах шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинди

Бир сутка давомида 225 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 587  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 112 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 84 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 28 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида), 2 нафари Жиззах вилоятида, яна 2 нафари Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида, қолган 1 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 6 690 нафарга етди. Айни пайтда 3 858 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

“Абу Сахий”да коронавирус

“Абу Сахий” савдо маркази ёпилди, бир неча ходимларда коронавирус аниқланди.

6 июль куни Чилонзор туманида жойлашган "Tashkent Trade Center" (Абу Сахий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва бу ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан коронавирус инфекциясига намуна олинди.

Тест таҳлиллари натижасига кўра, бир неча ходимларда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.

Фарғона ва Жиззах - карантин

Фарғона ва Жиззах шаҳарларида карантин талаблари кучайтирилмоқда.

Фарғона шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва шаҳардан республиканинг барча ҳудудларига, жумладан, вилоятдаги туманларга чиқиш йўлларида 8 та санитария пости ташкил этилди.

Вилоят ҳудудидаги бозорлар, савдо мажмуалари ва супермаркетларга киришда дезинфекцион туннель ва дезинфекция гуруҳлари ташкил этилиб, улар карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилмоқда.

Жиззах шаҳрига кириш-чиқишни назорат қилиш учун қўшимча йўл-патруль хизмати стационар постлари ва блокпостлари ташкил қилинади.

ЖССТ СOVID-19 қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдирди  - Sputnik Ўзбекистон
Ҳамма кутмоқда: ЖССТ СOVID-19'га қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдирди

Ўлим ҳолатлари

Коронавирус инфекциясига чалинган самарқандлик бемор ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этди.

Ургут тумани яшовчи 61 ёшли (эркак) О.Н. жорий йил 27 июнь куни коронавирусга чалинган бемор  билан бирламчи мулоқотда бўлганлиги сабабли вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган ва даво муолажалари бошланган. Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси асорати билан кечган.

Бемор бундан аввал сурункали буйрак етишмовчилиги, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўткир миокард инфаркти билан ҳам оғриган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд давлат тиббиёт институти мутахассислари томонидан онлайн консультациялар ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Шунингдек, пойтахтлик 79 ёшли бемор ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Юнусобод туманида яшовчи, 79 ёшли Х.Б. (эркак киши) жорий йил 19 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, йўтал безовта қилган. Шунга қарамай, мутахассисларга мурожаат қилмасдан бир ҳафта давомида уйида даволанган.

2 июль куни эса биринчи маротаба оилавий поликлиникага мурожаат қилган. Фуқародан “COVID-19” инфекциясига намуна олинган ва хонадонида дезинфекция ишлари амалга оширилган.  Унга “COVID-19”, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, паркинсонизм касаллиги ташхиси қўйилган.

Шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Пациент перед операцией в операционной в городской клинической больнице №3 г. Тамбова. - Sputnik Ўзбекистон
Ўта хавфли: Марказий Осиёда қора ўлат тарқалиши қайд этилганми?

Навоий шаҳрида яшовчи Х.Ш. 2 июль куни "COVID-19" инфекциясига намуна топширган ва унда касаллик аниқланган. Бемор шу куни вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унда коронавирус икки томонлама зотилжам, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси асорати билан кечган. Беморда гипертония 3-даража, артериал гипертензия 2. хавф – III, семизликнинг 1-даражаси каби ҳамроҳ касалликлари бўлган. У 2019 йилдан буён гипертония касаллиги билан назоратда турган.

6 июль куни беморнинг аҳволи ўта оғирлашган. Реанимацион муолажаларига қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шишидан

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 11,7 миллиондан ошди, 541 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (2,9 млн), Бразилияда (1,6 млн), Ҳиндистонда (716 минг).

Янгиликлар лентаси
0