АҚШ ҳарбий денгиз кучлари стелс-ракетани “йўқотиб қўйишди"

Oбуна бўлиш
АҚШ ҳарбий денгиз кучлари "Габриэль Гиффордс" (Gabrielle Giffords) жанговар кемасининг ракета захирасини тўлдириб қўйишмади.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. АҚШ ҳарбий денгиз кучлари "Габриэль Гиффордс" (Gabrielle Giffords) жанговар кемасининг ракета захирасини тўлдирмади.

The Drive портали ёзишича, кемада замонавий Mk 87 Mod 0 ракета учириш тизими ўрнатилган, у 8 дона RGM-184A Naval Strike Missile стелс-ракетага мўлжалланган. Ўтган йилнинг октябрь ойида Гуам оролида ўтказилган ҳарбий машқ давомида “Giffords” ҳарбий кема экипажи ҳисобдан чиқарилган фрегатни яксон қилиб, уни чўқтирди.

Журналистлар таъкидлашича, ўша вақтдан бери бу кема янги ракета ўрни тўлдирилмаган ҳолда Жанубий-Хитой денгизида патруллик қилмоқда.

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари “йўқотилган” ракета янгиси билан нима учун тўлдирилмагани ҳақида саволга жавоб беришмади. The Drive журналистлари қурол ишлаб чиқарувчи - Норвегиянинг  "Kongsberg" компанияси ва уни ишлаб чиқарувчи, Американинг "Raytheon" компанияси ўртасидаги ўзаро муносабатлардаги муаммолар сабаб бўлган деб тахмин қилишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0