Жиззахда даҳшатли ЙТҲ: икки киши қурбон бўлди, уч нафари реанимацияда

© МВД РУзАвария в Джиззакской области
Авария в Джиззакской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Нексия" ҳайдовчиси автомобиль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган "Damas" билан тўқнашган.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Жиззахда юз берган даҳшатли авария оқибатида икки киши вафот этди, уч нафари эса жонлантириш бўлимига тушди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Перевал Камчик - Sputnik Ўзбекистон
Рулда ухлаб қолди: “Қамчиқ” довонида жиддий ЙТҲ содир бўлди

Хабарда айтилишича, йўл транспорт ҳодисаси Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Оқтом МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-40 "Ғаллаорол-Ўсмат" йўлининг 40 километрида юз берган.

"Nexia" ҳайдовчиси Ғаллаорол йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, автомобиль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган "Damas" билан тўқнашган.

Оқибатда, "Damas" йўловчилари 42 ёшли Э.С., ва 47 ёшли Ш.Э.лар тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

"Nexia" ҳайдовчиси ва унинг икки нафар йўловчилари Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми "а" банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0