ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Тошкент вилоятидаги олти туман ҳудуди 2030-йилгача пойтахтга қисман қўшилиши кутилмоқда
Ҳужжатда белгиланишича, Қурилиш вазирлигига "Давергеодезкадастр" қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Тошкент шаҳрининг 2030-йилгача ривожлантириш бош режаси лойиҳасини ишлаб чиқишни қайта кўриб чиқиш топширилган.
Лойиҳада Тошкент шаҳри ҳудудига Тошкент вилоятининг Тошкент, Янгийўл, Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ туманлари ҳудудининг қисман қўшилиши натижасида чегара ҳудудлари ўзгариши ва йўлдош шаҳарчалар қурилишини инобатга олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.