Режага кўра, 2021 йилга қадар олтита йўл ўтказгич қурилиши режалаштирилган, лойиҳанинг умумий қиймати 600 миллиард сўмдан ошади.
Қарийб 372 миллиард сўмни пойтахтнинг тўртта кўчасини реконструкция қилишга йўналтириш кўзда тутилган.
Велосипедчилар ҳам эсдан чиқмади - шаҳарда умумий узунлиги тахминан 136 километр велосипед йўлаги пайдо бўлади.
Лойиҳа ҳақида батафсил Sputnik Ўзбекистон инфографикасида билиб олишингиз мумкин.