Олимлар шокда! Африкада сирли тарзда 350 бош фил ўлди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишНациональный парк Чобе в Ботсване
Национальный парк Чобе в Ботсване - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Африканинг Ботсвана шимолида бир неча ҳафта давомида сирли тарзда 350 бош фил ўлди. Филлар ўлими ҳақида биринчи марта май ойининг ўрталарида хабарлар пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Африкада Ботсвана шимолида бир неча ҳафтада сирли тарзда 350 бош фил ўлди, деб хабар қилди The Guardian.

Филлар ўлими ҳақида биринчи марта май ойининг ўрталарида хабарлар пайдо бўлди.

Ҳайвонларнинг қолдиқлари мамлакат шимолидаги Окаванго дарёси яқинида топилган. Июнь ўрталарига келиб 170 бош филнинг танаси топилди.

Бир кун аввал Британия Миллий Паркни қутқарув хайрия ташкилотининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича директори Найл Макканн ОАВларга сирли тарзда ўлим ҳолатлари сони 350 тага етганини маълум қилди.

"Камида 350 фил ўлди – бу жуда ҳайратланарли. Ботсванада Африка филларининг учдан бирида яшайди, уларнинг 10 фоизи шу ҳудудда жойлашган, шунинг учун вазият филларнинг умумий популяциясига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин", деди Маккен.

Аэросуратларда филларнинг жасади деярли 70 фоизи ҳайвонлар сув ичадиган жойда бўлгани акс этган.

Ҳайвонларнинг оммавий ўлиши сабаблари номаълум. Тахминларга кўра, бу тажовузкор патоген ёхуд заҳарлаш. Куйдирги инфекцияси билан боғлиқ версия тасдиқланмади.

“Фил таналарида браконьерлар томонидан бу иш қилингани ҳақида излар йўқ”, - деди  Ботсвана ҳукуматининг ёввойи табиат бўйича минтақавий директори Димакатсо Нтшебе.

Филларнинг оммавий ўлиши сабабларини аниқлаш бўйича тадқиқот ишлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0