Ўзбекистонда 1 июлдан авиачипталар учун тўланган суммалар янги қоида асосида қайтарилади

© Sputnik / Виталий АньковПокупка авиабилета
Покупка авиабилета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги қоидаларга кўра, йўловчилар томонидан авиачипталар ва қўшимча хизматлар учун 2020-йил 31-декабргача тўланган суммани қайтаришни таъминлаш учун 2020-йил 1-июлдан депозит ваучерларни расмийлаштириш амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. "Uzbekistan airways" Ўзбекистонда 1 июлдан авиачипталар учун тўланган суммалар янги қоида асосида қайтарилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Самолет - Sputnik Ўзбекистон
Россия биринчи бўлиб МДҲ мамлакатларига авиа-парвозларни тиклайди

Янги қоидаларга кўра, йўловчилар томонидан авиачипталар ва қўшимча хизматлар учун 2020-йил 31-декабргача тўланган суммани қайтаришни таъминлаш учун 2020-йил 1-июлдан депозит ваучерларни расмийлаштириш амалга оширилади.

Депозит ваучерини расмийлаштириш, қайтарилиши лозим бўлган чипта нархи суммасига, плюс авиачиптани харид қилган жойи бўйича шу суммадан 5%га тенг бонус тақдим этилади.

Депозит ваучерлари уларни расмийлаштириш санасидан бошлаб йил давомида йўловчилар томонидан "Uzbekistan airways" АЖнинг рейсларидаги ҳар қандай бошқа ташув тўловлари ёки қўшимча хизматлар тўловлари учун фойдаланилиши мумкин.

Ваучерни расмийлаштириш санасидан бир йил ўтиши билан депозитнинг фойдаланилмаган суммаси йўловчига дастлабки тўлов шаклида қайтарилади.

Янгиликлар лентаси
0