Марказий Осиёдаги америка биолабораториялари ва COVID ўртасида қандай боғлиқлик бор

© AFP 2023 / DANIEL SLIMШтаб-квартира Министерства обороны США
Штаб-квартира Министерства обороны США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сиёсатшунос Марс Сариев Марказий Осиё мамлакатларда жойлаштирилган биолабораториялар фаолиятида яширинган хатарлар ҳақида сўзлади

Sputnik Қирғизистон радиосига берган интервьюси давомида эксперт минтақада бир нечта биолабораториялар фаол ишлаб турганлигини айтди.

Лаборатория имени Ричарда Лугара в Грузии - Sputnik Ўзбекистон
Америкаликларга Марказий Осиё ва Кавказдаги биолабораториялар нимага керак?

"Бу каби объектлар Ўзбекистон ва Қозоғистонда, шунингдек, МДҲнинг бошқа давлатларида ҳам бор. Улар ҳаддан зиёд ёпиқ ва Пентагон томонидан молиялаштирилади. Лабораториялар жойлаштирилган давлатлар вакиллари у ерга кира олишмайди, барча ишлар эса махфийлик характерига эга. Бундай ҳолат жуда сергак торттиради: ахир Грузия ва Украинада бир неча йил олдин ушбу регион учун хос бўлмаган касалликлар - тропик мамлакатлардагина учрайдиган инфекциялар авж олиши қайд этилгани эсимизда. Бу мамлакатларда ҳам америкаликлар сояси остида фаолият юритадиган биолабораториялар бор", - дея таъкидлади Сариев.

У шунингдек, бу каби лаборатория дунёда яхши ном билан машҳур бўлмаган Хитойнинг Уханида ҳам мавжудлигини эслатиб ўтди.

"Экспертлар коронавирус ёки бошқа касалликларнинг тарқалиши аниқ бир мақсадларда содир этилгани ҳақида гапирмайдилар, лекин шундай ҳолат ҳам эҳтимолдан ҳолимас. Ўйлашимча, у ерда хавфли штаммларнинг сизиб чиқиб кетиши содир бўлган, лекин бу таҳдидни камайтирмайди. Шу ўринда, эслатиб ўтишим жоизки, бизда ҳам бу сингари биолабораториялар қурилишига таъсир ўтказишга бир неча бор уринишлар бўлган, фақатгина қирғизистонликларнинг фаол позицияси бунга йўл қўймади", - деди сиёсатшунос.

Брифинг Министерства обороны РФ по биооружию - Sputnik Ўзбекистон
Онищенко МДҲдаги АҚШ биолабораториялари ҳақида: асосийси медикларни ҳарбийлардан фарқлаш

Унинг сўзларига кўра, тушунмовчилик олдини олиш учун ҳуқуқий майдон доирасида ҳаракат қилиш лозим.

"Марказий Осиё ҳудудида жойлашган лабораториялар халқаро битимлар доирасида пайдо бўлгани тушунарли, аммо уларнинг фаолияти максимал очиқ ва шаффоф бўлмоғига эришмоқ даркор. Шунингдек, амалга оширилаётган ишлар ва шарт-шароитларнинг хавфсизлик даражаси билан танишиши учун лабораторияларга мустақил мутахассислар, фуқаролик ҳамжамияти вакиллари киритилишини таъминлаш лозим. Фақат шундагина бу масалада ортиқча бўлган бўҳтонларни истисно этган бўламиз", - дея қайд этди Сариев.

Эксперт сўзларига кўра, бу сингари талаблар минтақада коронавирус тарқалиши ва янги инфекциялар пайдо бўлиши хавфи билан боғлиқ. Шу билан бирга, турли давлатларда бир неча йиллар давомида экспертлар тилга олиб келаётган глобал бактериологик уруш хавфи ҳақида ҳам унутиш ярамайди.

Янгиликлар лентаси
0