Шу жумладан, Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳам ўз эшикларини очди.
Сайлов участкаси овоз бериш учун ўз фаолиятини кечадан бошлади.
Овозни қуйидаги манзилда бериш мумкин: Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси, 83 уй.
Фуқаро ёнида фақат амалдаги хорижий ёки ички Россия паспорти бўлиши керак.
8297-сонли участка сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Иван Фетисовнинг сўзларига кўра, айни пайтда 500 дан ортиқ фуқаро овоз бериб бўлди. Таъкидланишича, шу пайтгача хеч қандай ҳодиса қайд этилмади. Шунингдек, сайлов комиссиясига фуқаролардан ҳеч қандай шикоят келиб тушмади.
Участканинг эшиклари 20.00 гача очиқ.
Тошкентда Россия Федерацияси Конститутсиясига ўзгартишлар киритиш бўйича овоз бериш қандай ўтмоқда – видеолавҳада томоша қилинг.