Давлат солиқ қўмитаси ўзини ўзи банд қилганларни рўйхатдан ўтказишни бошлади

© Sputnik / Антон КурилкинТакси в Узбекистане
Такси в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтишни хоҳловчилар буни "Soliq" мобил иловасидан фойдаланган ҳолда ёки жисмоний шахсларнинг шахсий кабинети орқали масофадан туриб, бепул амалга ошириши мумкин.

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Фуқаролар "Soliq" мобиль дастуридан фойдаланган ҳолда ёки жисмоний шахсларнинг шахсий кабинети орқали масофадан туриб, бепул рўйхатдан ўтишлари мумкин, деб хабар берди ДСҚ матбуот хизмати.

Продавец мороженого показал фокус - Sputnik Ўзбекистон
Ўзини ўзи банд қилганлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кўпаяди - рўйхат

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиш бўйича фаолият турларининг 67 тагача кенгайтирилиши асосида рўйхатга олиш тартиби жорий этилади.

Ўзини ўзи банд қилганлар – бу хизматлар кўрсатишда мустақил равишда шахсий меҳнати билан иштирок этадиган, меҳнат даромадини олиш учун иш олиб борувчи шахслар. Бунда улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмайди ва ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайди.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтишни хоҳловчилар буни "Soliq" мобил иловасидан фойдаланган ҳолда ёки жисмоний шахсларнинг шахсий кабинети орқали масофадан туриб, бепул амалга ошириши мумкин. 

Ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди. Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади. Солиқларни тўлаш масофадан туриб, мобил илова ёки ҳар қандай электрон тўлов тизими орқали амалга оширилади. Бу жисмоний шахслар учун солиқ тўлаш жараёнига ўхшайди. Энди солиқ мажбуриятларини солиқ органларига ташриф буюрмасдан бажариш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0