Европа Иттифоқи 1 июлдан қайси давлатлар учун ўз чегарасини очди - тафсилотлар

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишФлаг ЕС у здания представительства Европейского Союза в Москве
Флаг ЕС у здания представительства Европейского Союза в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқи кенгаши сешанба куни ташқи чегараларни секин-аста очиш бўйича қарор қабул қилди. Ушбу қарор 1 июлдан бошлаб кучга киради

ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Европа Иттифоқи мамлакатлари кенгаши 1 июлдан бошлаб ЕИ ўз чегараларини очиши тавсия этилган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатга Россия ва АҚШ киритилмаган. РИА Новости хабари асосида.

Пассажир в зале ожидания - Sputnik Ўзбекистон
Европа Иттифоқи Ўзбекистон фуқаролари учун ўз чегараларини очишга қарор қилди

ЕИ чегараси очилган давлатлар рўйхати ҳар икки ҳафтада янгилаб турилиши айтилмоқда. Шунингдек, эпидемиологик вазиятга қараб, рўйхат нафақат кенгайиши, балки қисқартирилиши ҳам мумкин.

Ўзаро ҳамкорлик тамойили асосида чегаралар очилиши тавсия этилган мамлакатларнинг биринчи рўйхатига: Жазоир, Австралия, Канада, Грузия, Япония, Черногория, Марокаш, Янги Зеландия, Руанда, Сербия, Жанубий Корея, Таиланд, Тунис, Уругвай ва Хитой киритилган.

"Учинчи давлатларнинг ушбу рўйхати ҳар икки ҳафтада қайта кўриб чиқилади ва ЕИ хизматлари, тегишли муассасалари ҳамда Комиссияси билан маслаҳатлашувлардан сўнг Кенгаш томонидан вазиятга қараб янгиланиши мумкин", - дейилади баёнотда.

ЕИ мамлакатлари кенгашининг 1 июль санасидан иттифоққа учинчи давлатлардан киришга бўлган чекловларни олиб ташлаш бўйича тавсиялари ижроси мажбурий эмас, аммо ЕИ давлатлари олдиндан келишилмай, махсус рўйхатга киритилмаган мамлакатлар аҳолиси учун чекловларни олиб ташлашлари тавсия этилмайди, дея қўшимча қилинган ЕИ кенгаши хабарида.

Янгиликлар лентаси
0