Атамбаевда пневмония аниқланди, у касалхонага ётқизилди - ГКНБ

© Sputnik / Табылды КадырбековБывший президент КР Алмазбек Атамбаев. Архивное фото
Бывший президент КР Алмазбек Атамбаев. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирусга топширилган тест салбий натижа кўрсатган. 29 июнь куни собиқ президентни соғлиғи ёмонлашгани туфайли касалхонага ётқизиш қарори қабул қилинган

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевда икки томнлама пневмония аниқланди, у стационар даволанишга олинди, деб хабар берди мамлакат миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГНКБ)га таянган ҳолда Sputnik Қирғизистон.

Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон
Жээнбеков Атамбаев ҳақида: унинг тақдирига бефарқ эмасман

29 июнь куни Атамбаев ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилгач, ундан коронавирусга тест олишган. Аммо тест салбий натижа кўрсатган, дейилади хабарда.

Шу куннинг ўзида шифокорлар онлайн консилиуми ўтказилган ва Атамбаевга "касалхонадан ташқарида юзага келган икки томонлама пневмония" ташхиси қўйилиб, собиқ президентни стационар даволанишга ётқизишга қарор қилинган.

ГНКБ СИЗОсида учрашувлар ва қабуллар ойнали тўсиқ орқали ўтказилиши тавсия этилган, шу боис жисмоний контакт ҳолати истиснодир, дея эслатиб ўтади идора.

ГНКБнинг маълум қилишича, охирги ҳафталарда Атамбаев бир неча маротаба ўз адвокатлари ва яқинлари билан учрашган, улар собиқ президентга ҳужжатлар ва буюмларни шахсан топширганлар.

Президент Кыргызской Республики Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Прокурор Батукаев иши бўйича Атамбаевга 15 йил қамоқ сўради

ГНКБ маълумотига кўра, вирусли инфекциянинг алоҳида белгилари аниқланган адвокат Замир Жоошев Атамбаевнинг яқин қариндоши билан алоқада бўлган шахс ҳисобланади. Атамбаев қариндоши ҳозирда Иссиқ-Ота туманидаги касалхонада даволанмоқда.

СИЗОнинг ўзи одатий ишчи тартибда фаолият юритмоқда, барча ходимлар текширувдан ўтган, коронавирус уларда аниқланмаган, дея қўшимча қилади идора.

Ўтган ҳафтада суд Атамбаевни криминал авторитет Азиз Батукаевни озод этиш бўйича иш юзасидан айбдор деб топиб, уни давлат мукофотлари ва мулкини мусодара қилиб, 11 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида қарор чиқарган эди". Шунингдек, унга қарши Қўй-Тош қишлоғидаги воқеалар бўйича ҳам жиноий иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0