Марказий банк икки банкни жаримага тортди

© REUTERS / Mukhammadsharif MamatkulovЗдание Центрального банка Узбекистана
Здание Центрального банка Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Агробанк” ва Халқ банки қонун талабларига риоя қилмаган ҳолда мижозларнинг ҳисобварақларига маблағ киритиб қўйганлик учун комиссия тўловларини ундирган

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки “Агробанк” ва Халқ банкини истеъмолчилар ҳуқуқларини бузганлик учун жаримага тортди.

Банк матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу банклар қонун талабларига риоя қилмаган ҳолда мижозларнинг ҳисобварақларига маблағ киритиб қўйганлик учун комиссия тўловларини ундирган.

Шунингдек, банкларнинг ахборот стендларида нотўғри ва аҳамиятсиз (долзарб бўлмаган) маълумотлар жойлаштирилган, кредит шартномаси шартларига амал қилмаган ҳолда, кредит тўловлари бўйича пенялар ҳисобланган ва бошқа қоидабузарликларга йўл қўйилган.

Натижада ушбу банкларга нисбатан белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилган.

Янгиликлар лентаси
0