ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистонда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди. У пойтахтдаги Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси шифокори А.У. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, вафот этган шифокор шу йилнинг 14 июнь кунидан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги карантин марказидаги фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида фаолият кўрсата бошлаган.
23 июнь куни аҳволи оғирлашиб, дастлаб Зангиота туман юқумли касалликлар шифохонасига, сўнг эса Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ўткир миокард инфаркти ташхиси билан ётқизилган.
26 июнда эса юрак, нафас ва ўпка етишмовчилиги кузатилиб, аҳволи оғирлашганлиги учун жонлантириш бўлимига олинган.
Бироқ муолажаларига қарамасдан коронавирусга чалинган бемор миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан бемор вафот этган.