Янгиер шаҳрида карантин чоралари кучайтирилди

© Информационная служба ГУБДД МВД РУзКарантин в Узбекистане
Карантин в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, бунга қўшни ҳудудларда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар аниқлангани сабаб бўлган. Шаҳарга кириш жойда блок постлар ўрнатилган.

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида жорий йилнинг 28 июндан бошлаб карантин чоралари кескин кучайтирилди. Бу ҳақда Янгиер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, шаҳар ҳудудида 28 июнь соат 00.01 дан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳарга чегарадош Ховос тумани Янгиер маҳалласидан (Пахтакор кўчасида), Туркистон маҳалласидан (Тинчлик кўчасида), Янгиер шаҳар Ободюрт маҳалласида Янги аср ва А.Темур кўчалари, Пахтакор ва А.Темур кўчалари, Шодлик маҳалласида А.Навоий ва Янгибоғ, Талабалар ва Янгибоғ кўчалари кесишган жойда блок постлар ўрнатилади ҳамда бу кўчаларга автотранспорт воситаларининг кириб чиқиши қисман чекланади.

Обработка антисептическим раствором скамейки - Sputnik Ўзбекистон
Пойтахт ва Тошкент вилоятида аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Янги ташкил этилган блок постларда шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан дезинфикцияловчи постлар ташкил этилади.

Шаҳарга кирувчи ва чиқувчи шахсларда коронавирус инфекцияси аломатларини аниқлаш бўйича мажбурий тиббий назорат ўрнатилади.

Шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва мудофаа ишлари бўлими томонидан қўшимча равишда шаҳар марказида жойлашган деҳқон бозори, савдо мажмуалари

(супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) кириш-чиқиш жойларини тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда тепловизорлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланади ва дезинфекция ишлари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 20 июндаги янгиланган тоифадаги ҳудудлар рўйхатига кўра Янгиер шаҳри ”яшил”га айлантирилган. 

Янгиликлар лентаси
0