Ўзбекистонда миграция марказини очишда барча деталларни пухта ўйлаб чиқиш керак - эксперт

© Sputnik / Руслан КривобокВячеслав Поставнин
Вячеслав Поставнин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
РФ Федерал миграция маркази раҳбарининг собиқ ўринбосари Вячеслав Поставнин республика фуқароларини Россияда ишга жойлаштириш мақсадида Ўзбекистонда кўп функцияли миграция марказини очиш борасидаги ташаббус юзасидан изоҳ берди.

Ўзбекистон ҳукумати республикада Россия Федерациясининг кўп функцияли миграция марказини ташкил қилишни истамоқда, бу марказ "Россия Федерацияси ҳудудлари ва йирик иш берувчилари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш орқали Ўзбекистон фуқароларининг бандлигини ташкил этувчи оператор функцияни бажаради”.

Ушбу масалани Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов Россия Федерацияси бош вазир ўринбосари Алексей Оверчук, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан икки томонлама учрашувида муҳокама қилди.

Иностранные граждане получают трудовой патент в Едином миграционном центре Московской области. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда кўп функцияли миграция маркази очилиши мумкин

Айни пайтда республикада Россияга ишлаш учун кетаётган фуқаролар учун ягона миграция маркази фаолият кўрсатмоқда.

РФ ФММ раҳбарининг собиқ ўринбосари Вячеслав Поставнин таъкидлашича: асосийси, Ўзбекистон ҳукумати янги марказдан нимани олишни истамоқда. Унинг фикрича, иккита йўл бор.

"Биринчиси, Россиядан мустақил равишда мигрантларга ёрдам бериш бўйича Ўзбекистонда марказ очилади. Бу ҳолатда пул сарфланади, мутахассисларни тайёрлаш учун инфратузилма яратилади. Марказ ходимлари мигрантлар учун иш қидирмайди, аммо улар билан тузилган меҳнат шартномаларини назорат қилади, ўз фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қиладилар", - деди у.

Иккинчи ёндашув, Поставниннинг сўзларига кўра, иш қидириш бўйича марказни ташкил қилиш. Бу ерда энг муҳим масала – ҳужжатларни расмийлаштириш.

"Агар марказ нафақат иш топиб бериб, одамга бундай компания уни Россияда кутаётганини айтса, балки патент олиш, тил имтиҳонидан ўтиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олишда ёрдам берса – шунда фойдали иш бўлади", - деди у.

Эксперт патент расмийлаштириш ҳуқуқини бошқа мамлакатларга ўтказиш бўйича таклифлар бўлганини эслатди, бу унинг фикрига кўра нотўғри.

"Бу ҳуқуқни бериш мумкин эмас", - деди Поставнин.

"Ҳар қандай кўзга кўринмайдиган ҳолатларда, унинг маъносини ўзгартирадиган деталлар бўлади. Ваколатларни аниқ ифодалаб, ёзиб чиқиш керак. Ҳаммаси унчалик осон эмас”- дейди эксперт.

Янгиликлар лентаси
0