Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди

Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари ташриф давомида вилоятнинг қатор туманларида бўлиши, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар билан танишиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 26 июн - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига жўнаб кетди.

Давлат раҳбари ташриф давомида вилоятнинг қатор туманларида бўлиб, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар билан танишиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи бошида Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига сафар уюштирган эди.

Янгиликлар лентаси
0