Ҳиндистонда чақмоқ уриши натижасида юздан ортиқ киши вафот этди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишМолния
Молния - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистоннинг Биҳар ва Уттар-Прадеш штатларида икки кун ичида чақмоқ уриши натижасида 110 киши вафот этди.

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ҳиндистоннинг Биҳар ва Уттар-Прадеш штатларида икки кун ичида чақмоқ уриши натижасида 110 киши вафот этди. РИА Новости хабарига асосан.

Исландские лошадки - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда чақмоқ уриши оқибатида 69 бош от ўлди - воқеа жойидан видео

Бундан ташқари, Биҳар штатида 20 киши, Утар-Прадеш штатида 12 киши жароҳат олди. Улар шифохонага ётқизилди.

Бош вазир Нарендра Моди ҳамдардлик билдирди.

“Уттар-Прадеш ва Биҳарнинг баъзи туманларида кучли ёмғингарчилик ва чақмоқ уриши туфайли аҳоли вафот этгани тўғрисида қайғули хабарлар келди. Штатлар ҳукуматлари фавқулодда ёрдам кўрсатилмоқда”, - деб ёзди у  твиттерда.

Штатлар ҳукумати вафот этган кишиларнинг қариндошларига 400 минг рупий ёрдам пули берилади.

Об-ҳаво департаменти Уттар-Прадешда кучли ёғингарчиликнинг давом этишини башорат қилмоқда. Кейинги бир неча кун давомида сув тошқини тез-тез бўладиган - Непал билан чегарадош шимолий ҳудудларда "жуда кучли ёғингарчилик" билан момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0