Дам олиш кунлари Ўзбекистонда салқин бўлади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь
Повседневная жизнь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республикада узоқ вақт давом этган иссиқ кунлардан кейин салқин ҳаво келади, жойларда булутлар ва шамоллар кузатилади.

ТОШКЕНТ, 26 июн - Sputnik. Ўзгидрометеорология марказининг хабар беришича, 27 июн, шанба куни бутун Ўзбекистон бўйлаб салқин, бироз нам об-ҳаво бўлади.

Ташкентцы купаются в фонтане, спасаясь от жары - Sputnik Ўзбекистон
Синоптиклар Ўзбекистонда жазирама ёзни прогноз қилмоқда

Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, Фарғона водийсида эса қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади.

Кундузи ҳаво ҳарорати +27 ... + 32 даражагача пасаяди. Совуқ фронтнинг келиши туфайли 26 ва 27 июн кунлари республиканинг барча ҳудудларида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача, баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

28 июн, якшанба куни республикада салқин ва қуруқ ҳаво сақланиб қолади. Кучсиз шамол эсади.

Кичик ёғингарчиликлар фақат тоғолди ва тоғли туманларда бўлади. Кундузи ҳарорат +27 ... + 32 даража, кечаси эса +15 ... + 20 даражагача пасаяди.

Янгиликлар лентаси
0