Волгоградда 10 нафар ўзбекистонлик талабада коронавирус аниқланди

© Sputnik / Евгений Самарин / Медиабанкка ўтишЦентр крови имени О.К. Гаврилова принимает донорскую плазму COVREC
Центр крови имени О.К. Гаврилова принимает донорскую плазму COVREC - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўн нафар талаба COVID-19ни даволашга ихтисослашган шаҳар касалхонасига жўнатилган. Улар билан алоқада бўлган барча кишилар Волгоград давлат аграр университетининг талабалар турар жойи биносида карантинга олинган.

ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Волгоград давлат аграр университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларда коронавирус инфекцияси қайд этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Мамлакатнинг Ростов-Дон шаҳридаги бош консулхонаси хабарига кўра, айни пайтда университет администрацияси билан алоқа ўрнатилиб, вазият назоратга олинган.

Сотрудники полиции проверяют документы у пассажиров - Sputnik Ўзбекистон
Мордовияда чет эллик талабаларда коронавирус аниқланди

“Касалликка чалинган 10 нафар талаба COVID-19 дан даволанишга ихтисослашган шаҳар шифохонасига ётқизилди”, - дейилган хабарда.

Коронавирусга чалинган беморлар билан алоқада бўлган барча кишилар Волгоград давлат аграр университетининг талабалар турар жойи биносида карантинга олинган.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойининг бошларида Санкт-Петербургда Давлат темир йўл транспорти университети (ПГУПС) талабалари коронавирус мавжудлиги бўйича ўтказилган тестлари мусбат чиққанлигини яширишган эди. Университет тезкор штаби ушбу вазиятни йиғилишда кўриб чиққан ва ректор номига ушбу ўзбекистонлик талабаларга “талабалар сафидан чиқаришгача” бўлган интизомий чора кўришни сўраб илтимоснома киритган эди. Натижада уларга танбеҳ берилган, холос.

Янгиликлар лентаси
0