Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасидаги учрашувда намоён бўлган юқори шахслараро ижобий кўрсаткични қайд этмай бўлмайди, деди Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида МДҲ мамлакатлари институти Ўрта Осиё бўлими бошлиғи Андрей Грозин.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Россиянинг иқтисодий ва гуманитар соҳаларида кўплаб қўшма лойиҳалари мавжуд, Россиянинг етакчи университетларининг Ўзбекистондаги каби филиаллари кўплиги бошқа ҳеч қайси мамлакатда йўқ.
“Ўзбекистон жуда кўп чақириқлар олдида турибди. Йиғилган муаммолар, биринчи навбатда, иқтисодиёт, валюта-молия соҳаси, мамлакатнинг экологик ривожланиши ва бошқаларда - жиддий жадал ечимларни талаб қилади. Ва мамлакат иқтисодиётини кўп йиллар давомида бошқариб келаётган Мирзиёев иқтисодиёт олдида турган барча қийинчиликлардан хабардор”, - деди Андрей Грозин.
Суҳбатдошнинг таъкидлашича, айнан шу хабардорлик мамлакатларимизнинг шериклик муносабатларини янада фаоллаштирилишига олиб келмоқда. Ўтган йилга нисбатан сезиларли ўсиш ҳатто 2020 йилнинг биринчи чорагида ҳам кузатилди, бу эса жаҳон савдосида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ муаммолар ҳисобга олган ҳолда рўй бермоқда.
Ҳозирда Москва ва Тошкент ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик жуда ижобий кўринмоқда, Россия бизнеси ва рус технологияларига таянган ҳолда, Ўзбекистон жиддий иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшадиган бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканлиги ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.