КХДР етакчиси Сеулга қарши уруш режасини кечиктирди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишПредседатель Госсовета Корейской Народно-Демократической Республики Ким Чен Ын
Председатель Госсовета Корейской Народно-Демократической Республики Ким Чен Ын - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шимолий Корея 16 июн куни демаркация чизиғи яқинидаги Кэсон саноат комплексидаги қўшма алоқа офисини портлатгандан сўнг, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар янада кескинлашди

ТОШКЕНТ, 24 июн - Sputnik. КХДР раҳбари Ким Чен Ин Бош штаб томонидан тақдим этилган Жанубга қарши ҳарбий операциялар режасини кейинга қолдиришга қарор қилди, деб хабар бермоқда Корея марказий телеграф агентлиги (ЦТАК).

Ким Чен Ын появился на публике впервые за 20 дней - фото - Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Корея разведкаси Ким Чен Ин нега узоқ вақт кўринмаганига изоҳ берди

Шимолий Кореяда Корея Меҳнат партиясининг еттинчи чақириқ Марказий ҳарбий қўмитасининг бешинчи мажлисининг дастлабки йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳарбий сиёсатнинг асосий лойиҳалари, ҳисоботлар ва резолюциялар, шунингдек “мамлакатнинг тўхтатиб туриш ҳарбий кучни янада кучайтириш бўйича давлат чора-тадбирлари” акс эттирилган ҳужжатлар кўриб чиқилди.

Дастлабки учрашувдан сўнг КҲДР чегарада тарғибот карнайларини демонтаж қилишни бошлади. Шунингдек, Шимолий Кореянинг ташқи ташвиқоти учун мўлжалланган интернет-манбалари Шимолий Кореяга қарши варақалар юборилишини танқид қилувчи мақолаларни ўчиришни бошлади, деб ҳабар беради РИА Новости.

Шимолий Корея 16 июн куни демаркация чизиғи яқинидаги Кэсон саноат комплексидаги қўшма алоқа офисини портлатгандан сўнг, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар янада кескинлашди. Бунга Жануб томонидан КҲДР ҳудудига тарғибот материалларини юборилиши сабаб бўлиши мумкин.

Сеулнинг таъкидлашича, эскалациянинг барча оқибатларига КҲДР жавобгардир, аммо у ҳамон варақалар юборувчилар билан ишлаш режаларини бекор қилмаган.

Аввалроқ Sputnik радиоси Трамп Болтонни КХДР раҳбари билан учрашувда “кабутар” деб атаганлиги ҳақида хабар берган эди.

Янгиликлар лентаси
0