Тантаналарда 14 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар, 200дан ортиқ техника ва 75та учар аппаратлар иштирок этди.
Бу кунда нацист душман устидан эришилган умумий ғалабани нишонлаш учун 13 та давлат бирлашди.
Байрамона маршда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Молдова, Мўғулистон, Сербия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари қатнашдилар.
Парадда иштирок этиш учун юқорида қайд этилган давлатлар раҳбарлари ҳам ташриф буюришди.
Ушбу муҳим воқеа қандай ўтгани ҳақида - фото-лентамизда томоша қилинг!
Бу орада, парад якунланганига қарамай, тантаналар давом этмоқда! Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантаналар Москвадаги Лужнецкая дарёси устида отиладиган байрам салюти билан якунланади. Салют залплари 23.00 да отилади.