Коронавирус инфекцияси тарқалиши сабаб туризм соҳаси минглаб иш ўринларни йўқотди, Самарқанд вилоятида туризм хизматлари 90 миллион доллар зарар кўрди.
Самарқанд мамлакат аҳоли орасида ҳам катта шуҳратга эга. Бошқа минтақалардан Самарқанддаги бир неча минг йиллик тарихий обидаларни кўриш истагида бўлганлар бисёр.
Шавкат Мирзиёев хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказиб, ички туризмни янада ривожлантириш зарурлиги таъкидлаган эди.
Ҳисоб-китобларга кўра, ички туризм соҳада 200 мингдан зиёд аҳолини иш билан таъминлаш мумкин. Мутасаддиларга янги ички туризм маршрутлари очиш, кўчма дам олиш масканларини кўпайтиришга оид кўрсатмалар берилган.
Самарқанддаги сайёҳлик объектларида барча санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинмоқда. Кириш ва чиқиш жойларида дезинфекция йўлаги ўрнатилган ва ташриф буюрувчиларнинг ҳарорати ўлчанади.
Пандемиядан сўнг аста-секинлик билан туризм жонланаётган Самарқанд Sputnik фотожамланмасида.