ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус ҳолати 63 тага кўпайди.
“2020 йил 21 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6216 (+63) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Янги касалланганларнинг 48 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 13 нафари Бухоро вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 11 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Шу кунга қадар 4290 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 1907 нафар бемор даволамоқда. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда.