Ўзбекистонда илк бор аёл киши хорижий давлат элчиси этиб тайинланди

© Сенат УзбекистанаФеруза Махмудова назначена послом Узбекистана в Израиле
Феруза Махмудова назначена послом Узбекистана в Израиле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сенат Ташқи ишлар вазирлиги бош бошқармаси ходими Феруза Маҳмудовани Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси этиб тайинлади.

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Сенат Ташқи ишлар вазирлиги бош бошқармаси ходими Феруза Маҳмудовани Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси этиб тайинлади.

Пресс-конференция на тему: Машиночитаемые защитные признаки на российских банкнотах - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ: Россиядаги 2428 нафар фуқарога 14,9 млн рубль молиявий ёрдам берилди

Сенат 5-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Исроил давлатига Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Сенаторлар Феруза Маҳмудовани Ўзбекистоннинг Исроил давлатидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева шу кунга қадар мамлакатимиз 130дан зиёд хорижий давлатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатган бўлса, уларда ҳали бирорта аёл элчи тайинланмаганини таъкидлаган.

“Феруза Юлдашевна мустақил Ўзбекистоннинг биринчи аёл элчиси сифатида тарихда қолади. Бу шараф бўлиши билан бирга, улкан масъулият ҳамдир. Қолаверса, унинг бундай масъулиятли лавозимга лойиқ топилгани мамлакатимизда аёлларга бўлган юксак ишонч ва эътироф намунасидир.

Ишонамизки, бундай эътибор ва эътирофга бундан кейин ҳам кўп маротаба гувоҳ бўламиз. Зеро, ўзбек аёллари бунга муносибдир», деди сенат раиси.

Янгиликлар лентаси
0