"Верба" қўл зенит-ракета мажмуаси ҳар қандай учувчисиз аппаратни уриб тушира олади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишПразднование Дня ВДВ в городах России
Празднование Дня ВДВ в городах России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Совет даврида ишлаб чиқилган Стрела ва Игла русумли кўчма зенит ракета тизимларининг муносиб меросхўри пайдо бўлди. "Верба" - 6км узоқликда ва 4,5 км баландликда бўлган ҳар қандай учоқни уриб туширишга қодир.

ТОШКЕНТ, 19 июн - Sputnik, Андрей Коц. Ҳар қандай "қушни" кузатиш ва уриб тушириш учун - Россия армиясига “Верба” сўнгги кўчма зенит-ракета мажмуаси (ПЗРК) қабул қилинди.Ушбу ПЗРК нимаси билан ноёблиги ҳақида РИА Новости материалида.

Шу кунларда ПЗРК партияси Бурятиядаги ҳаво мудофааси бўлинмаларидан бирига топширилди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу бугунги кунда энг замонавий қурол бўлиб, у ғарбий аналоглари ва ўзидан олдинги тизимлар – “Стрела” ва “Игла” комплексларидан жанговар қобилияти бўйича анча устундир. 

Кўринмасни уриб тушириш

ПЗРК туфайли оддий пиёда аскар бир неча сония ичида нархи миллионлаб доллар бўлган самолётни йўқ қилиб юбориши ва шу ҳудуддаги нотекисликларда яшириниб жавоб зарбасидан қочиши мумкин. ПЗРКлар 1960 йилларда пайдо бўлиб, уруш қоидаларини бутунлай ўзгартириб юборди. Бу паст баландликда узоқ масофага мўлжалланган зенит ракеталаридан қочишга одатланган учувчилар учун асосий хавфдир.

Первый комплекс С-350 Витязь разместят в Ленинградской области - Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳарбийларига янги С-350 зенит ракета тизими тақдим этилди

Биринчи “Стрела-2” совет ПЗРКси 1968 йилда қабул қилинган ва деярли дарҳол амалда синаб кўрилди. Қиёмат куни урушида Миср ва Суриянинг ҳаво мудофааси тизимлари ушбу комплекслар билан 35 га яқин Исроил самолёт ва вертолётларини уриб туширган. Кўп ҳолларда ПЗРК операторлари зарба оширилгунга қадар душманга кўринмас бўлиб қолишган ва яқин масофаларда ишлашган.

Кейинчалик такомиллаштирилган ва шовқинларга чидамли “Стрела-3” ва "Игла" пайдо бўлди. Энди эса - «Верба», у биринчи бор "Армия 2015" форумида оммага таништирилди.

«Верба» жанговар самарадорлиги бўйича олдинги авлод ПЗРК-ларидан сезиларли даражада устундир, - деди ҳарбий мутаҳассис Алексей Леонков РИА Новости-га. - XXI асрда “Стрела” ва “Игла”лар керакли самара билан курашолмайдиган янги учувчи нишонлар пайдо бўлди. Мен композит материаллардан ясалган кичик, сезилувчанлиги паст дронларни назарда тутаяпман. “Верба”нинг асосий хусусияти - бундай нишонларни ишончли аниқлаш ва йўқ қилиш қобилияти".

Ва бу Сурияда исботланди. 2017 йил 3 август куни Шарқий Гутадаги блокпостда рус ҳарбийлари "Жабҳат-ан-Нусра"* гуруҳи жангариларнинг артиллериясини зарбасини тўғрилаб туришга учирилган дрон “Верба” билан уриб туширилди. Битта зарба етарли бўлди.

“Стингер”дан яхшироқ

Албатта, «Верба» нафақат учувчисиз дронларга қарши курашишга мўлжалланган. У ўн метрдан 4500 метргача баландликда ва олти километргача бўлган масофаларда самолётлар, вертолётлар ва қанотли ракеталарга зарба бериши мумкин. Масалан, Американинг “Стингер”и тўрт ярим километргача масофадаги 3500 метрдан баланд бўлмаган нишонга қарши самарали. Бундан ташқари, “Верба” 80 километр радиусда осмонни кузатадиган радиолокацион станция билан жиҳозланади, бу душманни олдиндан аниқлаш ва ҳужум учун позицияни эгаллаш имконини беради.

Комплекс ПВО С-400 Триумф заступил на боевое дежурство в Севастополе - Sputnik Ўзбекистон
Туркияда С-400 ракета зенит тизими синовдан ўтказилиши бошланди - видео

Автоматлаштирилган бошқарув тизими самолётлар ёки қанотли ракеталарининг тезлиги ва йўналишини ҳисобга олиб, уларни ГЛОНАСС билан белгиланадиган зенитчилар орасида тақсимлайди. Жангчилар ўт очиш учун аниқ векторларни олишади. Энг қизиғи, "Верба""Барнаул-Т" тактик мажмуаси орқали  умумий ҳаводан мудофаа тизимига қўшилиб, катта радарлар кузатаётган ҳаво нишонлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиши мумкин.

“Верба” зенит ракетасининг асосий хусусияти бу ўзи нишонга олувчи каллачаси. Қуролнинг уч спектрли ўзи нишонга олувчи каллачаси яқин ва ўрта инфрақизил, шунингдек, ултрабинафша диапазонларда ишлайди. Бу ракетани нишонларни ўта фарқлай оладиган қилади: у самолёт ёки вертолётни сохта иссиқлик тузоқлардан осонгина ажратиб олиши мумкин. Ҳарбийларнинг ишонтиришларича ўзи нишонга олувчи каллачанинг сезгирлигининг оширилиши ҳисобига, ҳаво нишонларини йўқ қилиш зонаси "Игла-С" ПЗРК-га нисбатан икки ярим бараварга ўсди.

Ракетанинг жанговар қисми – фугасли-парчаланувчи бўлиб, оғирлиги икки ярим килограммдир, контактли-контактсиз портиллатувчи билан жиҳозланган. Нишон тезлиги ва тўқнашув пайтида ҳаракат йўналиши ёки узоқлигини ҳисобга олиб  портиллайди. Жанговар қисмининг қуввати мажмуа самарали ишлаши баландлигида кўпчилик учувчи аппаратларнинг двигателини ишдан чиқаришга етарли.

Тунги ов

Бошқа кўплаб ПЗРКлар сингари, “Верба”ни нафақат "елкада" ишлатиш мумкин, балки кемаларга, бронетехника ва зарба вертолётларига ёрдамчи зенит қурол сифатида ўрнатиш мумкин. Хусусан, “Тигр” зирҳли автомобилига ўрнатилган энг сўнгги “Гибка-С” зенит-ракета мажмуаси ўзида тўртта учирувчи мосламани мужассамлаштирган. Муҳим янгилик – мажмуадан фойдаланиш “Игла”га қараганда анча енгиллаштирилган. Ракетани энди “музлатиш”га ҳожат йўқ - янги ўзи нишонга олувчи каллача конструкцияси азот билан совутишни талаб қилмайди. Ўт очишга тайёргарлик бир неча сония давом этади.

Транспортно-заряжающая машина комплекса Искандер-К с крылатыми ракетами Р-500 - Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳарбийлари янги С-500 зенит-ракета тизими билан таъминланади

«Верба» ҳар қандай ҳудудларда, тоғлар ва денгизда, минус 50 дан плюс 50 даражагача ҳароратларда ишлайверади. Муҳим жиҳати: ПЗРК тунда ҳам самарали ишлайди. Бунинг учун махсус “Маугли-2М” жилувчи тунда мўлжалга олиш ускунаси мавжуд. Ушбу турдаги замонавий мажмуаларнинг аксарияти фақат куннинг ёруғ пайтида ишлатилади.

«Верба» парашютчилар арсеналида ва бир нечта мотоўқчи бригадаларида қабул қилиниб бўлди. Бундан ташқари, у зенитчи бўлинмалари, зенит-ракета взводлари ва батареяларида қабул қилинди, шунингдек, бошқа бирликларда – “Игла” туркумининг минглаб комплекслари, шу жумладан C индекси билан такомиллаштирилганлари.

* Россия Федерацияси ҳудудида тақиқланган террористик ташкилот.

Янгиликлар лентаси
0