ТОШКЕНТ, 19 июн - Sputnik. Ушбу ўқув йилида Тошкент фармацевтика институтида контракт тўлови 14 миллион сўм бўлиши мумкин, деб хабар қилмоқда институт.
"Тошкент фармацевтика институти ҳам 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабалар учун тўлов-контракт қиймати миқдорларини бир талабани бир йиллик ўқитиш харажатларидан келиб чиқган холда белгилашни режалаштирилмокда", - дейилган хабарда.
Маълум қилинишича, карантин сабаб тўлов-контракт миқдори камайтирилган ва тахминий 14 миллион сўм миқдорида бўлади.
"Реал харажатлар ҳисобга олинса 14 миллион сўмдан анчагина кўп бўлади", - дейилган хабарда.
Хабарда шунингдек, ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасасида тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати хам томонларнинг ўзаро келишув билан шартнома асосида белгиланиши айтиб ўтилган.