Ўзбекистон ва Финляндия 18 йил ичида илк бор инвестиция ва савдо масаласини муҳокама қилди

© AFP 2023 / David GoldmanФлаг Финляндии
Флаг Финляндии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилиш якунида икки мамлакат тўғридан-тўғри ҳамкорлик йўналишларини аниқ ва изчил белгилаб берувчи муҳим келишувларга эришди.

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Финляндия Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилмоқда.

Йиғилиш видеоконференция шаклида ўтказилди. Унда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда Финляндия тараққиёт ва ташқи савдо масалалари вазири Вилле Скиннари иштирок этди.

Ўзбекистон ва Финляндиядаги иқтисодий вазият кўриб чиқилиб, унинг асосида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди.

Ўзбекистон томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва тегишли тармоқ бўлимлари, Финляндиянинг Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик ва иқтисодиёт вазирлиги, Савдо, бизнес ва инновацияни рағбатлантириш бўйича ихтисослашган агентликлари ва ташкилотлари (“Business Finland”, “Finnpartnership”), етакчи Финляндия ишлаб чиқарувчилари (“Nokia”), шунингдек, икки мамлакат савдо-саноат палаталари раҳбарлари истиқболли соҳаларнинг ҳар бири бўйича мамлакатлар ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликнинг салоҳиятли йўналишлари ва ташаббуслари ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

“Молиявий ва техникавий ҳамкорликдаги ижобий динамика алоҳида қайд этилди - Финляндия ҳукуматига БМТнинг Орол денгизи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик траст жамғармасига 1 млн евро миқдорида қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди. Шунингдек, ушбу йўналишда Финляндияда молиявий ташкилотлар ва идоралар билан алоқаларни йўлга қўйиш орқали шу соҳада ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди”, - дейилган хабарда.

Финляндия Миллий таълим агентлиги ва Финляндия Амалий фанлар университети раҳбарияти билан Финляндия таълим тизимининг илғор тажрибаларини қўллаб, Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда шерикликнинг аниқ механизмлари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида тўғридан-тўғри ҳамкорлик йўналишларини аниқ ва изчил белгилаб берувчи муҳим келишувларга эришилди, шунингдек, узоқ муддатли ҳамкорликнинг истиқболлари учун асос яратадиган аниқ лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш режалаштириб олинди.

Финляндия ТИВ хабарига кўра, Ҳукуматлараро комиссиясининг олдинги йиғилиши 2002 йилда ўтказилган.

Янгиликлар лентаси
0