ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида “КамАЗ” русумли юк машинаси иштироки йўл-транспорт ҳодисаси бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ЙТҲ 18 июнь куни тахминан соат 06.00 да Тошкент халқа автомобиль йўлидаги “Дилшод” кафесининг ёнида содир бўлган. “КамАЗ” ҳайдовчиси 38 ёшли Мунис И. йўл четидаги реклама устунига бориб урилган. ЙТҲ натижасида автомобиль салонида ёнғин келиб чиққан. Ҳайдовчи олган жароҳатлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳодиса рўй берган вақтда реклама устуни ёнида тахминан 25-35 ёшли йигит бўлган, унинг шахси аниқланмоқда. У ЙТҲ жойида олган жароҳати сабаб тиббиёт муассасасига олиб борилган. Аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади.
ЙТҲ сабаби ўрганилмоқда.