Тахиатош иссиқлик электр станцияси ишлаб чиқариш қувватини оширди

© Пресс-служба президента УзбекистанаТахиаташская ТЭС
Тахиаташская ТЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тахиатош ИЭСда 280 МВт қувватдаги иккинчи буғ-газ қурилмаси ишга туширилди. Бу Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилади.

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Тахиатош ИЭСда 280 МВт қувватдаги иккинчи буғ-газ қурилмаси ишга туширилди. Бу ҳақда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

“Ушбу буғ-газ қурилмасининг ишга туширилиши Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилади”, - дейилган хабарда. Қурилма синов тариқасида ишламоқда.

© Пресс-служба АО "Тепловые электрические станции"Произведен комбинированный пуск второй современной парогазовой установки
Тахиатош иссиқлик электр станцияси ишлаб чиқариш қувватини оширди - Sputnik Ўзбекистон
Произведен комбинированный пуск второй современной парогазовой установки

Ушбу йирик инвестицион лойиҳани амалга ошириш мамлакат президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги қарорида кўзда тутилган.

Лойиҳа замонавий илғор технологиялар асосида Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering ва Hyundai Engineering & Construction компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни Тахиатош ИЭСда дастлабки буғ-газ қурилмаси ишга туширилган эди.

Янгиликлар лентаси
0