Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси этиб тайинланди

© Международный пресс-клубДилшод Ахатов
Дилшод Ахатов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дилшод Ахатов илгари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси лавозимида ишлаган.

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, у 18 июнь куни Ўзбекистоннинг Ҳиндистон фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида Тошкентдан Деҳли шаҳрига жўнаб кетган.

Ахатов илгари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси лавозимида ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0