Жанубий Корея КХДРга уруш бошлаган тақдирда интиқом билан таҳдид қилди

© AP Photo / Ahn Young-joonСолдат южнокорейской армии в демилитаризованной зоне в Паджу. 16 июня 2020
Солдат южнокорейской армии в демилитаризованной зоне в Паджу. 16 июня 2020 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий Корея ҳарбийлари КХДРнинг Жануб билан ҳар қандай келишувга риоя қилишни тўхтатиш тўғрисидаги қароридан қаттиқ хавотирда.

ТОШКЕНТ, 17 июн - Sputnik. Жанубий Корея ҳарбийлари КХДРнинг Жануб билан ҳар қандай келишувга риоя қилишни тўхтатиш тўғрисидаги қароридан қаттиқ хавотирда ва агар ҳарбий ҳаракатлар бошланса, Пхеньян “тегишли товонни” тўлашига тўғри келишини маълум қилди.

Жанубий Корея Штаб бошлиқлари қўшма қўмондонлиги ҳарбий операциялар бўлими бошлиғи Чонг Донг Чжиннинг таъкидлашича, КХДРнинг ҳаракатлари “20 йилдан ортиқ вақт давомида корейслараро муносабатларни ривожлантириш ва Корея ярим оролида тинчликни сақлаш соҳасида эришилган барча натижалар ва саъй-ҳаракатларни йўққа чиқармоқда”.

Шу билан бирга, Мудофаа вазирлиги, Сеул КХДРни келушувларга риоя қилишга чақирмоқда ва ўзи ҳам бунга амал қилиши ҳақида баёнот берди.

Дым над промышленным комплексом в городе Кэсон, КНДР - Sputnik Ўзбекистон
КХДР корейслараро алоқа офисини портлатиб юборди – видео

Жанубий Корея президенти маъмурияти ҳам, ҳукумат вужудга келган вазиятни КХДР билан 2018 йил 19 сентябрдаги ҳарбий келишувни ва 2018 йил 27 апрелдаги Пханмучжом декларациясини рад этишга сабаб деб билмаслигини таъкидлади. Шу муносабат билан Жанубий Корея, агар КХДР ваъда қилганидек, ўз варақаларини Жанубий Корея ҳудудида тарқатишни бошласа ҳам, Шимолга ташвиқот материаллари ва варақаларини юборишни тақиқлашни давом эттиради, чунки бу мавжуд келишувларга зид.

Аввалроқ, чоршанба куни Шимолий Корея Бош штаби ҳарбий контингентни Кимгансан сайёҳлик зонаси ва Кэсон саноат ҳудудига қайтаришни режалаштираётганини эълон қилди. Бундан олдин Кэсонда кореялараро алоқа идораси портлаши содир бўлди.

8 июн куни КХДР Марказий телеграф агентлиги (ЦТАК) Жануб билан барча алоқа линиялари, шу жумладан ҳарбий каналлар ва икки мамлакатнинг юқори раҳбарияти ўртасидаги махсус линияни тўлиқ узилганини эълон қилди. Бир неча кун олдин, Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари ва давлат раҳбарининг синглиси Ким Ё Чжон "яқин кунларда Шимол ва Жанубнинг бефойда қўшма алоқа идораси бутунлай вайрон бўлаётганининг аянчли тасвирни кўришингиз мумкин бўлади" деди.

Сеулдан салкам 50 километр масофада жойлашган Кэсон ҳарбий ҳаракатлар пайтида Шимолий Корея қўшинларини жанубга ҳаракатланишининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0