Кореяда ноқонуний юрган фуқаролар туфайли Ўзбекистон квотаси қисқартирилиши мумкин

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЗарубежные страны: Южная Корея
Зарубежные страны: Южная Корея - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кореяда ноқонуний мақомда бўлиш - Ўзбекистонга берилаётган ишчилар сони квотасини қисқартирилишига олиб келиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 17 июн - Sputnik. Корея Республикасида ноқонуний фаолият олиб бораётган фуқаролар туфайли Ўзбекистонга ишчи ўринлар бериш квотаси қисқартирилиши мумкин. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда. 

"Корея Республикасида ноқонуний юрган ўзбекистонликлар сони Ўзбекистонга бериладиган иш ўринлари квотасига жиддий таъсир кўрсатади. Яъни, нолегал фуқаролар сони қанчалик кам бўлса, ажратиладиган иш ўринлари квотаси шунчалик кўпаяди", - дейилган агентлик хабарида. 

Хабарда айтилишига кўра, бугунги кунда Кореяда вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари томонидан имзоланган шартномалага амал қилмаслик, мезбон давлат қонунларини бузиш каби ҳолатлар ҳатто депортацияга ҳам олиб келмоқда.

Маълумот учун: Ўзбекистон фуқароси  ва Кореядаги иш берувчи ўртасида одатда 3 йиллик меҳнат шартномаси тузилади. Шартнома доирасида фуқаронинг қатор мажбуриятлари мавжуд: иш жойини рухсатисиз ташлаб кетмаслик, иш жойини сабабсиз ўзгартирмаслик, Корея ҳудудида ноқонуний мақомда бўлмаслик, меҳнат шартномаси муддати тугагач 10 иш куни ичида Ўзбекистонга қайтиш ва бу ҳақида Ташқи меҳнат миграциясини хабардор қилиш. Ушбу  шартлар бажарилмаган тақдирда фуқарога нисбатан белгиланган жарималар қўлланилиши мумкин. 

Янгиликлар лентаси
0